
Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолётида авариявий ҳолат юзага келди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского неба» Telegram канали хабар қилди.
Маълум қилинишича, FZ-1942 йўловчи рейсини амалга ошираётган Boeing 737-8KN самолёти Эрон ҳудудидан учиб ўтаётганида оператор squawk 7700 сигналини берган. Бу бортда авария ҳолати юзага келганини англатади. Экипаж белгиланган манзилга яқин аэропорт — Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўнишга қарор қилган ва самолёт соат 07:36 да мувафаққиятли қўндирилган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар