date

Путин Узоқ Шарқда одамларга ерни бепул тақдим қилиш ҳақидаги қонунни имзолади

Путин Узоқ Шарқда одамларга ерни бепул тақдим қилиш ҳақидаги қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин мамлакат фуқароларига Узоқ Шарқ минтақасидаги ер майдонларидан бепул фойдаланишни тақдим қилувчи қонунни имзолади. Ҳужжат 2 майда ҳуқуқий ахборот интернет порталида чоп этилди, дейилади "Кун" нашрида.

Энди ҳар бир россиялик давлат ёки муниципал мулкчиликда бўлган, Саха Республикаси (Ёқутистон), Камчатка, Приморе ва Хабаровск ўлкаларида, Амур, Магадан ва Сахалин вилоятларида, Яҳудий автоном вилояти ёки Чукотка автоном округида жойлашган, бир гектардан катта бўлмаган ўлчамдаги ер майдонидан 5 йил муддатга бепул фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

5 йил тугагандан кейин майдонни ижарага олиш ёки сотиб олиш мумкин бўлади. Фойдаланишга олинган ерни сотиб олиш-сотишга йўл қўйилмайди. Уни, шунингдек, ижарага ёки хорижликларга ёки улар иштирокида яратилган компаниялар ҳамда фуқаролиги йўқ шахсларга бериб бўлмайди.

Ушбу қонун расман чоп этилгандан бошлаб кучга киради.

Ушбу қонун лойиҳаси Путин топшириғи билан ишлаб чиқилган. Сўровномаларга кўра, Узоқ шарқликларнинг 63 фоизи ернинг бепул берилиши минтақада турмуш даражасини оширади, деб ҳисобламоқдалар.

Март бошида Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги аукционларда сотилмай қолиб кетган ёғочни аҳолига бепул тарқатишни таклиф қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Узоқ Шарқда одамларга ерни бепул тақдим қилиш ҳақидаги қонунни имзолади