1 829
Европанинг яна бир иккиюзламачилиги ёхуд Франциядаги мусулмонлар террор ташкилотидан безор

Страсбург шаҳридаги Европа Кенгаши олдида кўп йиллардан бери норозилик намойиши ўтказаётган PKK террор ташкилоти тарафдорлари бу ўлкада яшаётган мусулмонларни безовта қилмоқда.
PKK террор ташкилоти аъзолари ва уларга хайрихоҳлар Европа Кенгаши биносидан 100 метр масофада йиллардан бери норозилик намойишини ўтказмоқда.
Террор ташкилоти рамзи бўлган мато ва террор ташкилоти етакчиси Абдуллоҳ Ўжаланнинг суратини кўтариб олган PKK’чилар намойиши 12 йилдан бери тўхтагани йўқ.
Баъзан Германия, Белгия, Нидерландия каби Европанинг бошқа давлатларидан ёки Франциянинг бошқа шаҳарларидан келган террористик ташкилотнинг юзлаб аъзолари Европа Кенгаши сессияларида зўравонликка даъват қилади.
Яқинда Европа Кенгаши ёки унинг яқинидаги Европа Инсон ҳуқуқлари маҳкамаси биносига бостириб киришга ҳаракат қилган кўплаб PKK аъзолари аввал ҳам Страсбург полицияси билан тўқнашган. Биноларга зарар етказган PKK аъзоларининг бир қисми қўлга олинди. Бироқ шу кунгача бу ҳаракатлари учун PKK аъзоларидан ҳеч бири қаттиқ жазоланмаган.
Францияда ҳуқуқ, эркинлик ва демократия соҳаларида фаолият юритувчи Халқаро Адолат, Тенглик ва Тинчлик Кенгаши раҳбари Али Гедикўғлига кўра, Страсбургда, айниқса Европа Кенгаши олдида машҳур террор ташкилоти аъзоларининг бу қадар эркин ва бевошлигига нисбатан чора кўрилмаслиги жудаям ғалати, тушунарсиз ҳолат.
"Унинг депутатлар ва қарор қабул қилувчиларга таъсир ўтказиш учун олиб бораётган бу кампанияси бизни безовта қилади. Биз бу ташвишни турли вақтларда кун тартибига олиб чиқдик", деди у.
Гедикўғли мазкур террор ташкилотининг қилмишлари билан Франция жамоатчилигини хабардор қилиш учун ҳаракатда эканини айтди.
PKK’нинг ИШИД ёки Ал-Қоидадан нима фарқи бор?
"PKK’нинг террор ташкилоти эканлигини, PKKнинг худди ИШИД ва Ал-Қоида каби оқлаб бўлмайдиган террор ташкилоти эканини, мамлакатда тинч аҳоли ва бегуноҳларни ўлдираётганини исботлаб бердик, аммо фойдасиз", деди Гедикўғли.
У PKK аъзоларининг Европа Кенгаши олдида намойиш ўтказиш учун губернаторликдан рухсат олишлари шарт эмаслигини таъкидлади:
– Ариза берсангиз, “Йўлаклар, чора кўриладиган жойлар ҳокимликники”, дейишади. “Ҳокимият бу борада ҳеч қандай ташаббус кўрсатмайди, бузғунчилик эса тўхтамайди. Ҳокимият ҳимояси остида бўлгани учун террористик ташкилот тарафдорлари ғаламисликда давом этмоқда", дейди у.
“Европада террорчилик ташкилоти фаолияти тақиқланиши керак”
Францияда яшовчи турклар Европа Иттифоқи террор ташкилотлари рўйхатида бўлган RKKнинг ҳар қандай фаолияти бутун Европада тақиқланиши кераклигини таъкидламоқда.
Страсбургда жойлашган, инсон ҳуқуқлари бўйича фаолият юритувчи Ирқчилик ва Исломофобия Тадқиқоти ноҳукумат ташкилоти ходими Гурҳан Ай ҳам шундай фикрда.
У Страсбургда губернаторлик ва муниципалитет олдида кўп марта мавзуни кун тартибига олиб чиққанликлари, аммо натижага эриша олмаганликларидан шикоят қилди.
"Бу, афсуски, Европанинг иккиюзламачи ва иккиюзламачи хатти-ҳаракатларининг бир акси. Бизда кўп ёндашувлар бўлди. Лекин маҳаллий маъмуриятлар ҳам, губернаторлик ҳам бунга алоқадор. Улар ҳеч қандай эҳтиёт чораларини кўрмоқчи эмаслар. Биз эълон қиладиган инсон ҳуқуқлари ҳисоботларида буларга ишора қиламиз. Бу билан боғлиқ турли тадқиқотлар ва лойиҳалар ҳам ўтказамиз. Лекин қулоқлари кар, кўзлари кўр буларнинг", деди у.
Террор ташкилоти аъзолари қўй теричини ёпиниб олган гўё
Бир неча йиллардан бери Францияда журналистлик қилган Закариё Шаҳин террор ташкилотининг Страсбургдаги фаолиятини билишини ва Европа давлатлари RKK масаласида икки хил стандартлар қўллаётганликларини билдирди.
“Бир томондан террор ташкилоти дейди, бу масалада Туркияни қўллаб-қувватлашини билдиради. Лекин бошқа томондан буларга қаршилик ҳам қилмайди”, дейди Закариё Шаҳин.
RKK аъзоларининг ўзига бегуноҳ ва қурбон бўлган ташкилот қиёфасини беришга ҳаракат қилганликларини ифода этган Шаҳин "Аслида биз бутун дунёга уларнинг асл қиёфасин фош қиляпмиз. Лекин улар қўйнинг терини ёпиниб олган қашқирлар", деди у.
Страсбург ва Европа Кенгаши жим
Онадўли мухбирлари Страсбург губернаторига мавзу юзасидан берган саволларига жавоб ололмаган. Вилоят мутасаддилари журналистнинг саволларига 5 кун ичида жавоб беришини билдирган бўлса-да, ҳалигача садо йўқ.
Худди шу каби Европа Кенгаши ҳам Онадўлининг саволларига жавоб бермасликка қарор қилди. Начора! Афсуски, Европа иккиюзламачилигини яширишгаям уринмайди.
Манба: Azon.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар