
Байден маъмурияти президент Владимир Путинни тинглаб, Россия билан музокараларни бошлаши керак, деб ёзмоқда Washington Post шарҳловчиси Дэвид Игнатиус.
"Россия ва АҚШ ўртасида дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурати очиқ-ойдин кўриниб турибди. Лекин бу икки давлат ўртасидаги ҳалокатли сценарийнинг олдини олишга қаратилган бўлиши керак", деди у.
Америкалик журналист Оқ уйни Путиннинг хабарини жиддий қабул қилишга ва унга жавоб беришга чақирди. Унинг фикрича, Байден Қўшма Штатлар "Россияни йўқ қилишга интилмаслигини ва тўғридан-тўғри ҳарбий можародан қочишни хоҳлашини" кўрсатиши керак.
Шунингдек, у Украинадаги можаро арафасида Россия президенти Ғарбдан хавфсизлик кафолатларини талаб қилганини эслатди.
"Дипломатлар бу муҳокамани қайта бошлашлари керак. Байден ракеталарни жойлаштиришни чеклаш, ҳарбий машғулотлар ҳақида маълумот алмашиш ва вазиятни кескинлаштирмаслик бўйича таклифларни такрорлаши керак", дейди кузатувчи.
Украинадаги можаро “жуда ёмонроқ” нарсага айланиб қолмаслиги учун музокараларни зудлик билан бошлаш керак, дея хулоса қилади мақола муаллифи.
Кеча “Валдай” мунозара клубининг йиллик йиғилишида сўзга чиққан Владимир Путин Россия ўзини Ғарб давлатларининг душмани деб ҳисобламаганини ва ҳисобламаслигини, бироқ улар, ўз навбатида, Москвани ўз мақсадларига эришиш воситасига айлантирмоқчи эканини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар