
Валдай халқаро мунозара клубининг 27 октабрь кунги ялпи мажлисида Россияда пойтахтни кўчириш ҳақида савол ўртага ташланди.
Владимир Путин ушбу саволга жавоб берар экан, “Ҳа, бизда шундай гаплар юрибди. Пойтахт кўчирилиши масаласи Россия давлати тарихида кўп бўлган. Тарихий ва руҳий жиҳатдан Россия маркази ҳар доим Москва билан боғланган”, деди.
Унинг сўзларига кўра, пойтахтни мегаполис сифатида ривожлантиришда муайян муаммолар мавжуд. Ҳозирги Москва мэри Сергей Собянин жамоаси бошчилигида бу муаммолар бартараф этилмоқда. Бошқа кўплаб йирик шаҳарларга қараганда аҳвол анча яхши.
"Москвадаги барча федерал тузилмаларни ҳаддан ташқари марказлаштириш муаммоси мавжуд. Бу бошқа мамлакатларда ҳам бор масала. Россиянинг бошқа минтақаларида пойтахт ваколатларини жорий этиш тарафдориман”, деган давлат раҳбари.
Бунга мисол сифатида у Конституцион суднинг Санкт-Петербургда фаолият юритаётганини келтирди. Марказий ҳокимият органларини Россиянинг турли минтақаларига тарқатилиши мамлакатга фойда келтиради, дея хулоса қилган президент. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар