22:44 / 29.10.2022
2 892

Энди Туркияда айрим хорижликлар махсус рухсатномасиз ишлашлари мумкин

Энди Туркияда айрим хорижликлар махсус рухсатномасиз ишлашлари мумкин
Ушбу мамлакатда ишлаётган хорижликларга қонунчиликни енгиллаштиришга қаратилган Иш билан таъминлаш тўғрисидаги фармон кучга кирди.

Мавсумий деҳқончилик ва чорвачиликда ишлайдиган чет эл фуқаролари 6 ойгача, бошқа давлат спортчилари эса меҳнат шартномалари муддати тугагунига қадар фаолиятини давом эттиради.

Илмий изланиш ёки билим ва тажрибасини ошириш мақсадида университетларда, давлат муассасалари ва ташкилотларида таҳсил олган хорижликларнинг ўқиш муддати чекланган бўлади. Кўпинча у 2 йилгача давом этади.

Талаба алмашинув дастурлари доирасида амалиёт ўтамоқчи бўлганлар Туркияда 4 ой ишлашлари мумкин. Илмий, маданий ва ижодий соҳаларда ишлаётган чет эл фуқаролари учун бу муддат 1 ой билан чекланган.

Туркия-Европа Иттифоқи молиявий ҳамкорлик дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этиш учун юборилган хорижликлар ҳам ушбу қоидадан мамлакатдаги фаолиятини амалга оширишда фойдаланишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг