Салкам 40 йил қамоқда ўтирган эркак озодликка чиқди

Морис Ҳастингс
АҚШда 1983 йили номусга тегиш ва қотилликда айбланиб қамалган Морис Ҳастингс озод этилди.
«Ниҳоят, мен узоқ йиллар илтижо қилиб кутган кун келди», — деди 69 ёшли Ҳастингс.
Қамалиб кетишига сабабчи бўлган одамларга ғарази йўқ.
«Қолган умримдан роҳатланиб қолмоқчиман, ягона илинжим шу», — қўшимча қилди у.
Қурбоннинг жасадида топилган биоматериалларнинг генетик экспертизаси (уни ўтказишга прокуратура фақат 2021 йилга келиб рухсат берган) сабабли адолат тикланди.
Ҳақиқий қотил 2020 йилда қамоқда вафот этган — генетик материаллар экспертизаси буни тасдиқлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг