
РИA Новости томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, Россия Федерациясининг мусулмонлар кўпроқ яшайдиган аҳоли ҳудудлари –Чеченистон, Ингушетия ва Доғистонда энг кам жиноятчилик қайд этилган.
2022 йил январ-сентябр ойларида Россия ҳудудларининг жиноятчилик бўйича рейтинги 10 минг аҳолига қайд этилган жиноятлар сони бўйича саралаш йўли билан тузилган. Тадқиқот шунингдек, 10 минг аҳолига тўғри келадиган оғир ва ўта оғир жиноятлар сони жиноятлар сонининг динамикаси тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилди.
Чеченистонда энг кам жиноятлар қайд этилган –10 минг аҳолига 12,5 та жиноят. Ингушетияда 32,9, Доғистонда 36,6 та. Шу билан бирга, бутун Россия даражаси аҳолининг 10 минг кишисига 102,9 жиноятни ташкил этади. 42 минтақада жиноятчилик бутун Россия даражасидан паст. Бурятия 10 минг аҳолига 156 та жиноят, Олтой Республикаси 161,6 ва Aмур вилояти 161,8 дона билан рейтингни ёпмоқда
Aгар биз фақат оғир ва ўта оғир жиноятларни кўриб чиқсак, бу ерда Чеченистон яна 10 минг аҳолига 3,7 жиноят натижаси билан етакчилик қилмоқда. Иккинчисида Доғистон (11,3) учинчисида Ингушетия (13,1). Ушбу турдаги жиноятчиликнинг Умумроссия даражаси аҳолининг 10 минг кишига 28 та жиноятни ташкил этади ва 42 та минтақада бу кўрсаткичлар умумроссияликларга қараганда яхшироқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар