16:06 / 01.11.2022
1 448

Қозоғистонда нархлар 7 йиллик рекорд даражада кўтарилди

Қозоғистонда нархлар 7 йиллик рекорд даражада кўтарилди
Фото: Kazakhstan Travel
2022 йил октябрь ойида Қозоғистон Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, ойлик инфляция сентябрдаги 1,8 фоиздан кейин 1,6 фоизни ташкил этган бўлса-да, аввалги даврларга нисбатан рекорд даражада сақланиб қолди.

Мамлакатда октябрь ойида 2022 йил сентябрь ойига нисбатан ноозиқ-овқат товарлари ва пуллик хизматлар 1,7 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,4 фоизга қимматлаган.

Йиллик асосда инфляция 2022 йил октябрь ойида 18,8 фоизга етди, бу 2016 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Шундай қилиб, Қозоғистонда йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 23,1 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 17,9 фоизга, пуллик хизматлар 13,5 фоизга ошган.

Ўзбекистонда октябрь ойига кўра йиллик инфляция 12,2 фоизни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг