18:55 / 01.11.2022
1 672

Кремл: Сафарбарликни тугатиш тўғрисида ҳеч қандай фармон бўлмайди

Кремл: Сафарбарликни тугатиш тўғрисида ҳеч қандай фармон бўлмайди
Фото: ТАСС
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Путин РФда сафарбарликни якунлаш учун фармонга эҳтиёж бор-йўқлиги ҳақида «ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашган».

«Президент ҳуқуқшунослар, юристлар билан маслаҳатлашаман, деди. Сизга шуни маълум қиламизки, ҳеч қандай фармонга эҳтиёж йўқ. Шунга кўра, сафарбарликнинг охири белгиланди. Қисман сафарбарлик якунланди. Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий комиссарликларга чақириқ тўғрисидаги қоғозларни юборишни тўхтатиш ва бундан кейин ҳеч қандай чақириққа жалб қилмаслик тўғрисида тегишли телеграммалар юборилди», - деди у.

Бундан олдин Россияда ҳарбий комиссарликлар 1 ноябрдан бошлаб одатдагидек ишга қайтиши хабар қилинганди.

Сафарбарлик доирасида ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ барча тадбирлар якунланди, чақирув қоғозларини тайёрлаш ва етказиб бериш тўхтатилди, дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

Вазирлик раҳбари Сергей Шойгу топшириғига кўра, Бош штаб «ҳарбий округлар қўмондонларига ва Шимолий флот қўмондонига 1 ноябрга қадар қисман сафарбарлик тадбирлари якунлангани тўғрисида ҳисобот бериш тўғрисида кўрсатмалар юборди».

Ҳарбий рўйхатга олиш ва комиссарликлар 1 ноябрдан бошлаб одатдагидек ишга қайтиши керак. Келгусида улар фақат шартнома бўйича ҳарбий хизматга кўнгиллилар ва номзодларни жалб қилиш билан шуғулланадилар.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг