Марснинг юқори сифатли айланма манзараси тақдим этилди

Марснинг юқори сифатли айланма манзараси тақдим этилди
Марснинг юқори сифатли айланма манзараси тақдим этилди

АҚШнинг парвоз ва коинот тадқиқотлари миллий агентлиги (NASA) Curiosity роботи камералари томонидан олинган Марснинг ажойиб айланма манзарасини тақдим қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Маълум қилинишича, марсоход бу суратни Эолид тоғи ҳудудидаги Науклуфт ясси тоғлигига чиққанда олган. Марсоход бунда баъзи хатарларга дуч келди, чунки у ўткир ҳарсанг тошлар устидан ўтишига тўғри келди, бу эса унинг алюминий ғилдиракларига шикаст етказиши мумкин эди.
Марснинг юқори сифатли айланма манзараси тақдим этилди

Дарвоқе, Curiosity ғилдиракларида шикастлар борлиги 2013 йилдаёқ сезила бошлаган. Шунинг учун NASA мутахассислари роботнинг фаол қўлланиши муддатини иложи борича узайтириш учун исталган йўналишни пухта режалаштиришларига тўғри келади.
Марснинг юқори сифатли айланма манзараси тақдим этилди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар