
Ўзбекистон таркибида уч карра Олимпиада чемпиони ва бир марта кумуш медали соҳиби бўлган Артур Таймазов ўз хоҳиши билан Украинадаги урушга боришга қарор қилди.
Собиқ эркин курашчи 2016 йилдан бери Россия давлат думаси депутати ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Артур Таймазовнинг 2008 ва 2012 йилларда қўлга киритган Олимпиада олтин медаллари кейинчалик эркин курашчида допинг аниқлангани боис бекор қилинган эди. Таймазов иккита олимпиада олтин медали бекор қилинган ягона спортчи саналади.
Шунингдек, у 2000 йилги Олимпиадада кумуш медални ҳам қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввал машҳур боксчи Николай Валуев ҳам урушга чақириқ қоғози олганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар