
Россиялик собиқ актёр Сергей Романовичнинг роса омади келган эди: ёшлигидан кино, сериалларда роллар ўйнаб, катта пул топган, молиявий жиҳатдан мустақил йигит. Сиртдан қараганда умуман камчилик йўқдек эди, гўё. Бироқ гарчи бундан олдин у черковга кўп қатнайдиган православ одам бўлсада, у 20 ёшида у исломни қабул қилишга қарор қилди.
«Мен черковдаги руҳонийга шундай савол бердим: «Мана, Инжилдаги иккинчи амр: ўзингиз учун бут ва унинг тасвирини яратманг, дейилган. Нега биз иконаларга ибодат қиламиз?» Унинг далиллари жуда чалкаш эди. Попнинг фикрича, иконалар йўлбошчилар экан. Мен ҳаётда максималистман ва ёзилган сўзни шундайлигича тушунганман, унда бошқача бўлиши мумкин эмас, деб ишонганман, лекин йўлбошловчилар ҳақидаги гап ўзининг фикрига ўхшади. Шундай қилиб менда ички зиддият пайдо бўлди, мен черковга боришни, иконаларга ибодат қилишни тўхтатдим, мен Худо инсоннинг қалбида ва дин оммани бошқариш учун яратилган деган фикрга келдим», дейди Романович.
Кейинроқ актёр мусулмон дўсти билан узоқ суҳбатлар қуриб, Қуръонни ўқиб чиқаман, деб баҳслашди. Худди шундан кейин у исломни қабул қилишга қарор қилди.
“Қуръон таржимасини ўқиб чиқиб ҳайратда қолдим: унда менинг барча саволларимга жавоблар бор эди! Китоб мен билан гаплашаётгандек туюлди. Худди мен учун ёзилгандек. Мен тушуна олмаган ҳамма нарса содда ва аниқ тушунтирилган эди", дейди актёр.
Икки ойдан кейин у мусулмон бўлди. Сергейнинг сўзларига кўра, унинг ҳаёти жуда ўзгарган, у илгари фақат саволлар бўлган нарсаларга изоҳ-жавобларни топган эди. “Аниқ тушунча бор: агар ёмон бўлса, мен нима учун ёмонлигини биламан, агар у яхши бўлса, нима учун яхши эканлигини биламан", - деб тушунтирган Сергей.
Иймонга келгач кинодан воз кечди. Дастлаб очиқ саҳналар бўлган фильмларда роль ўйнашга рози бўлмаган актёр кейинчалик кинодан бутунлай кетишим керак деган хулосага келган.
Мухлислар доимо Сергей Романовичнинг шахсий ҳаёти билан қизиқишган. У мусулмонликни қабул қилган Александра Головкова билан турмуш қурган эди. Бироқ 2016 йилда улар ажрашиб кетишди.
Бир неча йил олдин, интервьюсида, агар вақт машинаси бўлса, ҳаётида нимани ўзгартириши ҳақида сўралганда, Сергей шундай жавоб берди: «Мен хатоларимни тузатаман, оила қурардим, фарзандли бўлардим. Ҳали ҳам фарзандларим, оилам йўқ».
Иккинчи бор уйланган Сергейнинг бу гаплари армон бўлиб қолмади. Уйланганидан сўнг бир йил Мадинаи мунавварада яшаган Сергей ўша ерда қиз фарзандлик бўлди.

Мадинадан сўнг собиқ актёр Истанбулга жойлашди, ҳозир у ерда ишлайди, тадбиркорлик билан шуғулланиб, рекламадан ҳам даромад олади. «Ҳаётим яхши. Менга бу ернинг иқлими ёқади. Ҳудуд ҳам яхши. Менга бу ер Москвадан кўра кўпроқ ёқади», - дейди Сергей.

Бу йил у хайрия ишлари билан Африкага ташриф буюрди ва касал болалар учун ихтисослаштирилган марказ очишга қарор қилди. Бундан ташқари, у "Радикал. 165 сантиметрли кураш» асарида у инсон ҳаёти, танлов қийинчиликлари ҳақида гапиради.
“Умрим давомида нафсим билан курашишим керак, оилам, фарзандларим бўлиши керак. Агар менинг яқинларим тўғри ҳаётга эга бўлса, уларга ҳеч нарса керак бўлмайди. Мен уларга - хотинимга, болаларимга, яқинларимга ва дўстларимга ёрдам бераман” – деб хулоса қилади Сергей Романович.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар