date
views 1 873

Швеция ва Финляндия 2022 йилда НАТОга аъзо бўлиши савол остида

Швеция ва Финляндия 2022 йилда НАТОга аъзо бўлиши савол остида
Туркия Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллашни 2022 йил охиригача ва ҳатто президентлик сайлови ўтказиладиган 2023 йилнинг ёзигача чўзиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg масала билан таниш манбасига асосланиб хабар берди.

Таъкидланишича, Туркиянинг талабларини қондириш учун, жумладан, Швеция «етарлича ишламаяпти», турк парламенти кун тартиби эса йил охиригача тўлиб-тошган. Турклар НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Анқарага ташрифи асносида Швеция томонидан конструктив қадамлар бўлишига умид қилишяпти.

Туркия ҳукуматини Финляндия билан ҳамкорлик қаноатлантиради, бироқ ҳар икки мамлакат учун бир йўла овоз бермоқчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция ва Финляндия 2022 йилда НАТОга аъзо бўлиши савол остида