13:12 / 05.11.2022
2 339

Украинада 8300 га яқин россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

Украинада 8300 га яқин россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди
Фото: AA
Украинадаги урушда рус қўшинларининг йўқотиши камида 8294 кишини ташкил этади, улардан 115 нафари сафарбарлик қилингани натижасида армияда бўлган. Бундай маълумотлар фақат очиқ манбалардан фойдаланган ҳолда кўнгиллилар билан биргаликда «Медиазона» ва BBC рус хизмати журналистлари томонидан 4 ноябрь, жума куни тўпланган.

«Бу рақам йўқотишларнинг реал даражасини акс эттирмайди: биз фақат ўлим ҳақидаги очиқ хабарларни тўпладик. Буларга яқинларининг хабарлари, минтақавий ОАВдаги хабарлар ва маҳаллий ҳокимият хабарлари киради. Бундан ташқари, бедарак йўқолганлар ва қўлга олинганлар сони номаълум», - дея таъкидлайди статистик маълумот муаллифлари.

«Важные истории» суриштирув медиа-лойиҳаси ҳам сафарбар қилинган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳисобот эълон қилди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, 126 киши ҳалок бўлган, улардан 22 нафари жанговар ҳудудга киришга улгурмаган.

«Медиазона» ва BBC статистик маълумотларига кўра, ўлган жангчиларнинг аксарияти Краснодар ўлкаси (350), Доғистон (332), Бурятия (313), Бошқирдистон (261) ва Волгоград вилоятидан (255) бўлган. Энг кам йўқотишлар Чукотка автоном округида (2), Ненец автоном округида (5), Магадан вилоятида (7) ва Ямало-Ненец автоном округида (11) қайд этилган. Журналистларнинг таъкидлашича, кўпинча ҳарбий хизматнинг жозибадорлиги, ҳозирда эса мос равишда ҳарбийларнинг ўлим даражаси минтақадаги маошлар даражаси билан боғлиқ.

Россия расмийлари қурбонлар ҳақида сўнгги марта 21 сентябрда, «қисман сафарбарлик» эълон қилинган куни очиқ хабар берган эди. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, урушда 5937 киши ҳалок бўлган. Ўша пайтда мустақил журналистлар 6600 дан ортиқ ўлим ҳолати ҳақида хабар қилишганди.

1 ноябрь куни Шойгу сафарбар қилинган 300 минг россияликдан 87 минги фронтга жўнатилганини маълум қилди. Сафарбарлик тугаши ҳақидаги баёнотларига қарамай, Россия президенти Владимир Путин бу ҳақдаги фармонни имзоламоқчи эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада 8300 га яқин россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди