21:00 / 05.11.2022
1 642

Россияда оғир жиноят учун судланган шахсларни ҳарбий хизматга чақиришга рухсат берилди

Россияда оғир жиноят учун судланган шахсларни ҳарбий хизматга чақиришга рухсат берилди
Фото: grani
Россия президенти Путин сафарбарлик тўғрисидаги федерал қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Россияда оғир жиноятлар ҳақидаги моддалар бўйича олиб ташланмаган ёки судланганлиги ўталмаган фуқароларни сафарбарлик пайтида ҳарбий хизматга чақиришга қўйилган тақиқ бекор қилинди. «Россия Федерациясида сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида»ги федерал қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Россия президенти Владимир Путин томонидан имзоланган ушбу ўзгартиришларни киритувчи қонун 4 ноябрь, жума куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Сафарбарлик тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририда вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар ёки Россия Жиноят кодекси моддаларида террорчилик ҳаракатини содир этганлик, ноқонуний қуролли тузилмани ташкил этиш, самолёт ёки сув ёки темирйўл транспортини олиб қочиш, ядровий материаллар билан ноқонуний муомала қилиш, давлатга хиёнат қилиш, давлат арбоби ҳаётига тажовуз қилиш, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш бўйича жиноятлар учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки жазо муддати ўталмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмаслиги белгиланди.

Шу билан бирга, федерал ижро этувчи ҳокимият органларига, Россия таъсис субъектларининг ижро этувчи ҳокимиятларига ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бўйсунадиган ташкилотларда муқобил фуқаролик хизматини ўтаётган фуқаролар сафарбарлик даврида Россия Қуролли кучлари, бошқа қўшинлари, ҳарбий тузилмалари, органлари ва махсус тузилмаларида фуқаролик ходимлари лавозимларида хизмат қилиш учун юборилиши мумкин, дейилади қонунда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда оғир жиноят учун судланган шахсларни ҳарбий хизматга чақиришга рухсат берилди