
Ўта тушкун кайфият ва урушда толиққанлик ортидан Россия кучлари “блокловчи қисмлар”ни тузишни бошлади. Бу ҳақда РБК-Украина Буюк Британия мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Вазирлик маълумотномасига кўра, ушбу отрядлар чекинаётган аскарларни ҳужум қилишга мажбур қилиб, таҳдид қилиш билан шуғулланади ва бундан олдинги низоларда ҳам РФ қўмондонлиги томонидан ишлатилган.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, сўнгги вақтларда рус генераллари ўз қўл остидаги командирлардан дезертирларга қарши қурол ишлатишни талаб қилмоқда. Хусусан, жанг қилишдан бош тортганлар отиб ташланиши мумкин.
“Отувларнинг қўлланилиши Россия кучларининг паст сифати, руҳий тушкунлиги ва интизомсизлигидан далолат беради”, – деб қайд этилган Британия мудофаа вазирлиги ахборотномасида.
Бундан ташқари, сўнгги икки ойда рус қўшинлари бор йўғи икки украин қишлоғини эгаллашга муваффақ бўлгани таъкидланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар