
Россия муқаддас замин ва унда яшовчи халқ учун «ўлаётган дунё»га қарши курашмоқда, деб ёзган Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев телеграмдаги каналида.
«Россия улкан ва бой давлат. Бизга бегона ҳудудлар керак эмас, бизда ҳамма нарса мўл-кўл. Лекин у ерда биз учун муқаддас бўлган, аждодларимиз яшаган ва бугунги кунда халқимиз яшаётган еримиз бор. Уни ҳеч кимга бермаймиз, халқимизни ҳимоя қиламиз” деб ёзган собиқ президент.
Душман ҳақида гапирар экан, Медведев Россия “ундан нафратланганлар, тил, қадриятлар ва ҳатто эътиқодини тақиқловчи, Ватанимиз тарихига нафратни тарқатаётганларга” қарши курашаётганини таъкидлади.
“Бугун ўлаётган дунёнинг бир қисми бизга қарши”, дейди у.
“Шунинг учун бизнинг ишимиз ҳақ", дея қўшимча қилган Медведев.
Аввалроқ Медведев ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятлари абадий Россия Федерацияси таркибига кирганини, Москва бу ҳудудларни йиртиб ташлашга йўл қўймаслигини ва уларнинг аҳолисини ҳимоя қилишини айтганди. У, шунингдек, Мнангагва ва Зимбабве расмийларига Украинадаги можарони ҳал қилиш ва Россиянинг янги ҳудудларида ўтказилган референдумлар масаласидаги масъулиятли позицияси учун миннатдорчилик билдирган.
Бунгача Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков янги ҳудудларни Россия хавфсизлик тизимига интеграция қилиш бўйича ишлар аллақачон бошланганини маълум қилганди. Унга кўра, янги ҳудудлар ҳам иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий тизимларга кириш жараёнида.
23-27 сентябрь кунлари ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларини Россия таркибига қўшиш масаласи бўйича референдумлар ўтказилди. Овоз беришда иштирок этган ҳудудлар аҳолиси ташаббусни қўллаб-қувватлади.
Ҳудудларни Россия Федерацияси таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимлар 30 сентябрь куни Кремлда имзоланди. Тўртта янги ҳудуднинг интеграциялашуви жараёни 2026 йил 1 январгача давом этади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, 2019 йилнинг 20 июнь куни Россия президенти Владимир Путин билан йиллик «тўғридан-тўғри алоқа» бўлиб ўтган, унда у фуқароларнинг, жумладан, Украинага оид саволларига жавоб берган эди.
Путин ўшанда Украина шарқидаги уруш ҳақида гапириб: «Бизни Донбассни оккупация қилишимиз мумкинлигида айблашмоқда. Бу мутлақо сафсата, ёлғон!», деб айтган эди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам 2021 йилнинг 23 декабрь куни Россиянинг Украинага бостириб кириш нияти йўқлигига ишора қилиб, даъво қилинган ҳужум ҳақидаги спекуляцияларни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атаган эди. У, Россия ҳеч бир давлатга таҳдид солмайди, деган эди.
Бироқ...

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар