«Толибон» Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзайнинг укасини ҳибсга олди

«Толибон» Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзайнинг укасини ҳибсга олди
Ҳамид Карзай
Фото: Regnum

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзайнинг укаси Маҳмуд Карзай Кобул халқаро аэропортида «Толибон» томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Afghanистан International телеканалига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Бош офиси Лондонда жойлашган дари тилидаги телеканалнинг хабарига кўра, Маҳмуд Карзай Дубайга учиб кетмоқчи бўлганида ҳибсга олинган.

Маҳмуд Карзай «Толибон»дан аввалги ҳукуматда шаҳарсозлик вазири лавозимида ишлаган.

«Толибон» унинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарга ҳали изоҳ бермади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар