10:39 / 07.11.2022
1 375

Россия АҚШдаги сайловлар олдидан троллар ва ботларни фаоллаштиряпти

Россия АҚШдаги сайловлар олдидан троллар ва ботларни фаоллаштиряпти
Фото: Alamy stock
Америкалик тадқиқотчилар АҚШда ўтказиладиган оралиқ сайловларга таъсир кўрсатиш ва Украинани қўллаб-қувватлашга путур етказишга қаратилган Россиянинг бир қатор ахборот операцияларини аниқлади, деб ёзади The New York Times (NYT) 6 ноябрь куни.

Гап сохта аккаунтлардан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарлар ҳақида кетмоқда, улар Россия билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хусусан, Recorded Future киберхавфсизлик гуруҳи Graphika ва Mandiant ижтимоий медиа тадқиқот компаниялари билан биргаликда Gab, Parler ваи Getter каби платформалар ёрдамида бир қанча рус кампанияларини фош қилди.

Нашрнинг қайд этишича, бу компаниялар 2016 йилги президентлик пойгаси вақтида кузатилганларга нисбатан анча оддий кўламга эга. Бироқ, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар барибир зарарли, чунки Россияга ўз мақсадларига эришишда ёрдам берадиган «айрим ўта содда фойдаланувчилар»га таъсир қилади.

Ботлар ва троллар деб аталадиганлар, аввалгидек, консерватив сайловчиларнинг ғазабини қўзғатиш ва Америка сайлов тизимига бўлган ишончга путур етказишни мақсад қилган, деб ёзади NYT. Бу сафар Россия АҚШни Украинага йирик ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатишга уриниши мумкин.

Шу билан бирга, экспертлар таъкидлашича, агар илгари сайловларга таъсир кўрсатиш кампаниялари керакли натижага эришиш учун кенг кўламли бўлиши керак бўлган бўлса, ҳозирда ўзини кичикроқ кучлар билан чеклаш мумкин, чунки Америка жамияти жуда кучли бўлинган.

АҚШда оралиқ сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Уларда АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг барча 435 аъзоси ва Сенат аъзоларининг учдан бир қисми сайланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг