23:16 / 07.11.2022
1 934

Twitter Ҳиндистондаги ходимларининг 90 фоиздан ортиғини ишдан бўшатди

Twitter Ҳиндистондаги ходимларининг 90 фоиздан ортиғини ишдан бўшатди
Фото: Bloomberg
Twitter дам олиш кунлари Ҳиндистондаги ходимларининг 90 фоиздан ортиғини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Жами 200 га яқин киши компаниянинг Нью-Деҳли, Мумбай ва Бангалордаги офисларида ишлаган.

Агентлик маълумотларига кўра, Twitter’нинг Ҳиндистондаги бўлимларида оммавий ишдан бўшатиш натижасида атиги ўнга яқин ходим қолган. 70 фоиз қисқартириш тартиби дастурий маҳсулотни ишлаб чиқувчилар ва муҳандисларнинг улушига тўғри келган.

Маркетинг, давлат сиёсати ва корпоратив коммуникациялар бўйича мутахассислар ҳам ишдан бўшатилган. Компания ходимларининг катта қисқартирилишидан сўнг бутун дунё бўйлаб умумий 3 700 нафарга яқин ходим ишдан бўшатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Twitter Ҳиндистондаги ходимларининг 90 фоиздан ортиғини ишдан бўшатди