
Фото: «Украинская Правда»
Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ўз Twitter саҳифасида кинояли пост қолдирди. Унинг қайд этишича, Москванинг музокалар борасидаги таклифлари сўз ўйинидан бошқа нарса эмас.
Асл дипломатик луғат:
«Ўт очишни тўхтатиш» — Россияга ресурсларни тиклаб олишга вақт бериш учун Украина қарши ҳужумни тўхтатиши.
«Музокаралар» — Кремлнинг ультиматумларини тан олиш.
«Дипломатик келишув» — тажовузкорни тинчлантириш, ҳудудларни йўқотиш.
Эҳтимол, бу сўз ўйинини тўхтатиш вақти келгандир?

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар