
Фото: РИА Новости
«Махсус операция» қўшинлари қўшма гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин қўшинларни олиб чиқиш операцияси яқин вақт ичида якунланишини айтди.
Суровикин вазирга берган ҳисоботида Украина қуролли кучлари Каховская ГЭС қуйи ҳудудидаги ерларни сув остида қолдириш режаси борлигини айтди. Бундай ҳолда, унинг сўзларига кўра, қўшинларнинг олиб чиқилиши ҳозир Херсонни эгаллаб турган аскарлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.
«Мавжуд вазиятни ҳар томонлама баҳолаган ҳолда, Днепр дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб мудофаани ташкил қилиш таклиф этилади. Бу жуда қийин қарор эканини тушунаман. Шу билан бирга, биз, энг муҳими, ҳарбийларимизнинг ҳаёти ва қўшинлар гуруҳининг умумий жанговар қобилиятини сақлаб қоламиз», — деди Сергей Суровикин.
«Бундан ташқари, куч ва воситаларнинг бир қисми жангларнинг бошқа йўналишларидаги фаол операциялар, шу жумладан ҳужумкор ҳаракатлар учун ишлатилади», — деб қўшимча қилди у.
«Сизнинг хулоса ва таклифларингизга қўшиламан. Биз учун россиялик ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи доимо биринчи ўринда туради», деб жавоб берди Сергей Шойгу.
Россия қўшинлари Херсон учун жангни 24 февралда, Украина босқинининг илк кунида бошлаган эди. Шаҳар 3 март куни босиб олинди ва шу вақтгача рус армияси назорати остида эди.
30 сентябр куни президент Владимир Путин Россия таркибига янги ҳудудлар, жумладан Херсон вилоятини киритиш тўғрисидаги битимларни имзолади. Вилоят 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтган референдум натижасида аннексия қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар