06:30 / 10.11.2022
1 082

Қатарда жаҳон чемпионатига бағишланган банкноталар чиқарилди

Қатарда жаҳон чемпионатига бағишланган банкноталар чиқарилди
Фото: Қатар марказий банки
Қатар марказий банки Жаҳон чемпионати ўтказиладиган стадионлар тасвирланган эсдалик банкноталари тақдимотини ўтказди.

«Қатарда 2022 йили ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига атаб эсдалик пулларининг чиқарилиши Яқин Шарқ ва араб дунёсидаги биринчи ушбу тарихий воқеа муваффақиятига банк соҳаси ҳам муҳим ҳисса қўшганини англатади», — деди Қатар марказий банки раҳбари Бандар бин Сауд ал-Таний.

Эсдалик пулларида мамлакат маданий мероси ҳам аксини топган. Хусусан, банкноталарда Қатар миллий герби, ЮНЕСКО маданий меросига киритилган Зубар форти, Доҳа марказидаги осмонўпар бинолар тасвирланган.

Эсдалик пуллари Қатар тарихида биринчи марта полимер ашёлардан тайёрланди. Уларни мамлакат банклари ва пул айирбошлаш шохобчаларида харид қилиш мумкин.

Қатардаги ЖЧ-2022 ўйинлари 20 ноябрдан 18 декабргача 5 шаҳардаги 8 та стадионда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг