21:50 / 10.11.2022
2 582

Барчаси қатъий режа асосида — Россия Мудофаа вазирлиги Херсондаги чекиниш ҳақида

Барчаси қатъий режа асосида — Россия Мудофаа вазирлиги Херсондаги чекиниш ҳақида
Фото: «Украинская Правда»
Россия Мудофаа вазирлиги 10 ноябрдаги кундалик брифингда Днепрнинг ўнг қирғоғидаги ҳудудлардан қўшинлар олиб чиқилиши ҳақида хабар берди, деб ёзади Meduza.

- "Бўлинмалар Днепр дарёсининг чап қирғоғида тайёрланган позицияларга тасдиқланган режа асосида кўчирилмоқда", - деди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.

Брифинг чоғида Россия қўшинлари Херсон вилоятининг жануби-ғарбий қисмидан чиқиб кетиши харитаси ҳам намойиш этилди, дейилади манбада.

Украинага бостириб киришда қатнашган рус қўшинлари қўмондони, армия генерали Сергей Суровикин 9 ноябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга Днепрнинг ўнг қирғоғини ҳимоя қилишга уринишларни «умидсиз» деб ҳисоблашини билдирди.

Шойгу унинг таклифига розилик билдириб, қўшинларни чап қирғоққа ўтказишни буюрди, бу Херсоннинг Украинага топширилиши ва рус ҳарбийларининг Херсон вилояти ҳудудининг муҳим қисмидан чиқиб кетишини англатади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг