
Фото: «Известия»
Франциялик сиёсатчи Флориан Филиппо Франция Украина президенти Владимир Зеленский режимини молиялаштиришни тўхтатиши кераклигини таъкидлади.
«Кеча Миллий Ассамблея Зеленскийнинг ҳарбий ёрдамини икки баравар оширишга овоз берди! Бу урушнинг асоси! Ва бизнинг пулларимиз билан! Тамоман шармандалик, буни тўхтатиш керак!» — дейди сиёсатчи Twitter саҳифаси орқали.
Россия Украинага бостириб киргандан буён Франция ва бошқа Ғарб давлатлари Украина Қуролли кучларини миллиардлаб долларлик қурол-яроғ билан таъминлади. Париж аллақачон Киевга 18 та CAESAR 155mm ўзиюрар артиллерия мосламаларини юборган.
Бундан ташқари, Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат расмийлари Дания билан биргаликда Украинага яна олтита худди шундай гаубица етказиб бериш устида иш олиб бораётганини айтди. Париж, шунингдек, Киевга радарлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракеталарни етказиб беришни режалаштирмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.