Фото: Alexey Nikolsky/AFP/Getty Images
Бу ҳафтада бўлиб ўтган икки воқеа Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага бостириб кириши оқибатида дуч келаётган қийинчиликларини ифодалади.
Россия қўшинларига Херсондан чекинишга буйруқ бериш - бу жанг майдонида катта муваффақиятсизлик. Шунингдек, Путиннинг Индонезиядаги G20 саммитига бормаслик ҳақидаги қарори унинг дипломатик таъсирининг пасайиб бораётганидан далолат беради, деб ёзди Bloomberg.
Нашр Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украинадаги Россия армияси қўмондони Сергей Суровикин чекиниш ҳақида эълон қилганида, Путин ҳозир бўлмаганига эътибор қаратди. Кремл Путинни Херсон вилояти ва Украинанинг бошқа ҳудудларини абадий аннексия қилиш истагига зид бўлган мағлубиятлар билан боғламоқчи эмас.
Шунингдек, Путин G20 аъзолари етакчиларининг урушга қарши кескин танқидига дучор бўлиши мумкин, бу эса саммитда қатнашишни аҳамиятсиз қилади.
Путин дипломатик ёрдам олиш учун Хитой раҳбари Си Жинпинг ёки Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига мурожаат қилиши мумкин.
Аммо иккала давлат ҳам ўтган ҳафта Путинга норозилик сигналларини юборди: Си ядро қуролидан ҳар қандай фойдаланиш оқибатларидан огоҳлантирди, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманиям Жайшанкар эса уруш оқибатида келиб чиқаётган озиқ-овқат ва энергетика инқирозларидан ривожланаётган мамлакатлар азият чекаётганини айтди.
Кремл раҳбари мамлакатда ва хорижда тобора кучайиб бораётган қийинчиликларга дуч келаётганига қарамай, таслим бўлишига ёки сулҳ сўрашига ҳозирча ҳеч қандай аломат йўқ. Бироқ, унинг манёвр қилиш майдони торайиб бормоқда.
Россия, Украина, Путин, Херсон “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади