
Фото: Getty Images
Американинг Сент-Луис шаҳридаги Вашингтон университети тиббиёт мактаби олимлари Алцгеймер ва Паркинсон касалликларини даволашнинг янги усулини топди. Тадқиқот натижалари Nature журналида чоп этилган.
Кўпгина нейродегенератив касалликлар мияда амилоид бляшка деб аталадиган зарарланган оқсилларнинг тўпланиши билан тавсифланади. Бундай оқсилларнинг чиқариб ташлаш билан боғлиқ усуллар турли хил нюансларга эга. Янги мақолада муаллифлар бляшкалар тўпламини йўқ қилишнинг инновацион усулини тақдим этдилар.
Қайд қилинишича, мияни ўраб турган иммунитет ҳужайралари бляшкаларни чиқариб ташлаш самарадорлигига таъсир қилади. Аммо, ёш ўтиши ва Алцгеймер касаллиги оқибатида ушбу ҳужайралар фаоллиги пасайганлиги кузатилган.
Сичқонлар устида ўтказилган тажрибаларда мутахассислар ҳайвонларни иммуностимуляция қилувчи дорилар таъсирига дучор қилган. Бу суюқликнинг чиқишини яхшилаб, иммунитет ҳужайраларини «ёшартирган». Натижада, миядаги бляшкалар чиқиб кетиши ҳам яхшиланган.
Энди олимлар ушбу усулни инсонларда синаб кўрмоқчи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар