12:57 / 11.11.2022
1 268

Эрон ўзининг биринчи гипертовушли баллистик ракетасини ишлаб чиқди

Эрон ўзининг биринчи гипертовушли баллистик ракетасини ишлаб чиқди
Фото: TRT
Эрон ўзининг биринчи гипертовушли баллистик ракетасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Аэрокосмик кучлари қўмондони Амирали Ҳожизодага таяниб, Tasnim хабар берди.

«Бу тизим жуда юқори тезликка эга бўлиб, атмосфера ичида ва ундан ташқарида ҳам манёвр қилиш қобилиятига эга. Ушбу янги қурилма барча ракетага қарши мудофаа синов тизимларидан ўтади. Менимча, ўнлаб йиллар давомида унга қарши тура оладиган технологиялар мавжуд бўлмайди», — дейди Ҳожизода.

Унинг таъкидлашича, мазкур ракета душманнинг ракетага қарши тизимларини йўқ қилиш учун яратилди, бундай қуролларнинг пайдо бўлиши ракета ишлаб чиқаришда катта силжиш ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, 2 ноябрь куни Эрон ҳукумати Қум шаҳридаги «Жамкарон» масжиди гумбази устида қизил қасос байроғини кўтарганди. Бундан аввал АҚШнинг The Wall Street Journal нашри Эрон яқин орада Саудия Арабистони ва Ироқ Курдистонига ҳужум қилиши мумкинлигини маълум қилган.

Саудия ҳукумати АҚШга разведка маълумотларини тақдим қилиб, Эрон томонидан ҳужумга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида огоҳлантирган. Бунинг ортидан АҚШ ҳарбий кучларини юқори тайёргарлик ҳолатига келтирган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг