17:09 / 13.11.2022
1 403

Зеленский Донбассда шиддатли жанглар бораётганини айтди: «У ер жаҳаннамга айланган»

Зеленский Донбассда шиддатли жанглар бораётганини айтди: «У ер жаҳаннамга айланган»
Фото: Getty Images
Донбассда шиддатли жанглар давом этмоқда, деди Украина президенти Владимир Зеленский. Унинг сўзларига кўра, гап Павловка, Марйинка, Авдеевка, шунингдек, Первомайское посёлкалари ҳақида бормоқда.

«У ер жаҳаннамга айланган. Ҳар куни ўта шиддатли жанглар кечмоқда», — деди Зеленский ўз мурожаатида, унинг матни Украина президенти офиси сайтида чоп этилган.

Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Донбассдаги мудофаа Украинага «бошқа йўналишларда ҳужум операцияларини ўтказишга» имкон беради. У мамлакати «мудофаа чизиғини сақлаб қолишга» эришаётганини айтди. Бироқ Донецк халқ республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин ҳафта бошида Россия ҳарбийлари Павловканинг 90 фоизини назорат остига олишга муваффақ бўлганини хабар қилганди.

24 февралдан бери Россия Украинада жанговар ҳаракатлар ўтказмоқда. Сентябрь ойи охирида Россия Донецк ва Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятларини аннексия қилди. Ноябрь бошида Россия қўшинлари Херсондан чекинишни бошлади. 11 ноябрь куни Украина ҳарбийлари Херсонга кирди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг