11 ноябр куни Россия қўшинлари шошилинчда тарк этган Херсон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларга Украина армияси кириб келди. Россия бир ой олдин аннексия қилишга уринган Херсон области марказида яшовчи минглаб кишилар украин ҳарбийларини қарши олиш учун чиқишди. Энди Херсон озод этилган, лекин областнинг Днепр дарёси чап соҳилидаги тўртдан уч қисми РФ назоратида қолмоқда. Россия артиллерияси шаҳардан бир неча километр масофада жойлашган.
Қуйида 12 ноябр, урушнинг 262-кунида Херсонда олинган суратлар.
Херсон областида Украина қуролли кучлари томонидан озод этилган Киселевка посёлкасида яшовчи Володимир Чохон Херсон шаҳрига олиб борувчи йўлдаги қўлбола кўрсаткич олдида. Кисилевка Херсондан 20-25 километр масофада жойлашган.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон атрофидаги шоссе ёқасида ёниб кетган машина. 2022 йил 12 ноябр
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киселевкада гуллар билан кутиб олинаётган украин ҳарбийси
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Херсон, 2022 йил 12 ноябр
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Россия армияси Херсондан чекинаётиб шаҳарда интернетни ўчириб кетган. Украина армияси кўчаларга SpaceX компанияси тақдим этган Starlink терминалларини ўрнатди.
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон марказий майдони, 2022 йил 12 ноябр
Yevhenii Zavhorodnii / AP / Scanpix / LETA
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Херсондаги болаларга автографлар тарқатмоқда
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Lesko Kromplitz / Reuters / Scanpix / LETA
Шаҳарга қайтган Украина ҳукумати томонидан комендантлик соати эълон қилинганига қарамай, Херсон аҳолиси шаҳар озод этилганини тун бўйи байрам қилди. Фото: Libkos / AP / Scanpix / LETA
Херсон Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди