20:14 / 14.11.2022
1 344

Жо Байден ва Си Цзиньпиннинг Балидаги учрашуви бошланди

Жо Байден ва Си Цзиньпиннинг Балидаги учрашуви бошланди
АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг G20 саммити доирасида Индонезиянинг Бали оролидаги учрашуви бошланди.

Лидерлар АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқа каналларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги рақобат ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

АҚШ ва Хитой раҳбарлари жаҳон ҳамжамиятига тааллуқли халқаро муаммоларни ҳал қилиш мавзусига ҳам тўхталадилар.

Шунингдек, Анадолу нашрининг иддаосича, учрашув чоғида Байден Вашингтонга бир қатор масалалар юзасидан мурожаат ҳам қилади. Хабар қилинишича, гап Тайван, Хитой расмийлари томонидан инсон ҳуқуқлари бузилиши ва Хитойнинг «зарарли иқтисодий амалиётлари» ҳақида кетмоқда.

Расмийнинг сўзларига кўра, етакчилар халқаро мавзуларни, жумладан, Россия-Украина урушини ҳам муҳокама қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг