Украина президенти Владимир Зеленский яқинда озод этилган Херсон шаҳрига борди. У шаҳар ҳаммон ўққа тутилаётгани ва хавф мавжуд бўлишига қарамай, Херсонга нима учун борганини изоҳлади.
«Ҳозир ҳамма хавф остида: ҳарбийлар, журналистлар... Биз бу ерда бўлишимиз, Херсон аҳолисини, одамларни қўллаб-қувватлашимиз муҳим. Улар биз нафақат бу ҳақда гапираётганимизни, балки байроғимизни кўтариб, қайтиб келаётганимизни ҳис қилишлари лозим. Инсон сифатида мен херсмонликларнинг ҳис-туйғуларидан энергия олишни хоҳлайман. Бу ҳам рағбатлантиради», деб тушунтирди президент.
Украина етакчиси Херсонда ҳарбийларни мукофотлади. Ҳудудда Украина давлати байроғи кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Херсондан рус қўшинларини олиб чиқишни бошлаш ҳақида буйруқ берган эди.
9 ноябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский Херсон вилоятида тўртта ҳарбий маъмурият ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Зеленский, Херсон, Украина Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади