Фото: AFP
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху тинчлик ўрнатишдан манфаатдор бўлмаса ҳам, у билан музокара ўтказиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Israel National News хабар берди.
Аббоснинг маълум қилишича, у Нетаньяхуни 1990 йилдан бери билади. Президент Исроил бош вазири тинчликка ишонмаслиги, лекин у билан муомала қилишдан бошқа иложи йўқлигини билдирди.
«Исроил билан муаммо бор, Исроил менинг еримни ва юртимни босиб олмоқда. Мен Исроил бош вазири билан мулоқот қилишга мажбурман», — дея қўшимча қилди Аббос.
Фаластин раҳбари бир неча бор Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро конференция ўтказишни талаб қилган. 2020 йил сентябрь ойида Фаластин халқаро конференцияни ўтказиш учун тахминий дипломатик ҳаракатларни бошлаганини билдирди, аммо бу ҳаракатлар натижасида ҳали ҳеч нарса амалга ошмади. Томонлар ўртасидаги тинчлик музокаралари 2014 йилдан бери тўхтаб қолган.
13 ноябрь куни Иордания қироли Абдулла II Исроил ишғолига барҳам бериш ва 1967 йил 4 июндаги чегаралар ичида пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини барпо этишга чақирганди.
Фаластин президенти, Исроил, Маҳмуд Аббос “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди