
Россия ташқи ишлар вазирлиги Канаданинг 100 нафар фуқаросига шахсий санкциялар қўлланганини эълон қилди. Улар орасида таниқли актёр Жим Керри ҳам бор.
«Ниқоб», «Эйс Вентура» каби кўплаб комедиялардаги роллари билан машҳур Жим Керри 2004 йилда иккинчи — Канада фуқаролигини олганди. Россия ТИВ актёрга нисбатан қўлланган чекловни Россияга қарши (Канада томонидан) санкциялар қўллаш давом этаётгани билан изоҳлади.
Керридан ташқари, қора рўйхатга канадалик юқори лавозимли кишилар, тадбиркорлар, фаоллар, медиа ва молия соҳасидаги айрим шахслар ҳам киритилган. Уларнинг барчасига Россияга кириш тақиқланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар