
Фото: ВКонтакте/Рамзан Қодиров
Президент Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг рафиқаси Медни Қодировага «Қаҳрамон она» унвонини берди.
«Википедия» ёзишича, Медни ва Рамзан Қодировлар 12 фарзандни (тўрт нафари ўғил) тарбиялашяпти.
Собиқ Иттифоқ даврида амалда бўлган «Қаҳрамон она» унвони Путиннинг фармони билан 2022 йилнинг августида тикланган эди. Ушбу унвон 10 нафар ва ундан ортиқ фарзандларни туғиб, тарбиялаган россиялик аёлларга берилади. Унвон бир марталик 1 млн рубл мукофот пули, тегишли ёрлиқ ва ордендан иборат.
Медни Қодирова, Ямал-Ненец мухтор округида яшовчи Ольга Дехтяренко билан бирга, Россияда ушбу унвон билан тақдирланган илк аёллар бўлишди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар