Европада АҚШнинг Россия ва Хитойга қарши кураш режаси айтилди

Европада АҚШнинг Россия ва Хитойга қарши кураш режаси айтилди
Америка Қўшма Штатлари Украинадаги можародан Хитойга қарши курашда фойдаланмоқчи. Бу ҳақда “Modern Diplomacy” шарҳловчиси, тарихчи Эрик Зюсс таъкидлади.

Мақола муаллифига кўра, Штатлар инқирозли вазиятни қўзғатиш учун қўғирчоқ давлатлардан фойдаланган - Украина Россияга, Тайван эса Хитойга қарши. Зюсснинг фикрича, бундай тамойилни америкаликлар Британиянинг Фолкленд оролларини ўзлаштириш тажрибасидан олган.

“АҚШ расмийлари Украина можаросида Россияни ортда қолдирмоқчи ва бу мисолдан Американинг вассаллари - бошқа йирик денгиз давлатлари билан иттифоқларини мустаҳкамлаш ниятида. АҚШ Хитойни мағлуб этишдан аввал Россияни мағлуб этиш ниятида ва шунда улар дунёни назорат қилади. АҚШ империясининг глобал ҳукмронлиги - бу якуний мақсад”, - деб ҳисоблайди тарихчи.

Унинг сўзларига кўра, Оқ уй Украина инқирози доирасида Россия билан бўлгани каби иттифоқчи коалиция кучларини Хитойга қарши қўллашни кутмоқда. Бироқ, Зюсснинг айтишича, бу ҳолатда Вашингтон Украина сценарийси бўйича Тайванга қурол етказиб бериш билан чекланиб қолмайди.

“АҚШ номзод мамлакатларни ўрганиши ва рўйхатга олиши керак. Мезонларга Тайвань билан савдо алоқалари кўлами, мавжуд юк ташиш тоннажи ва уларнинг Хитойга қарши тажовузкор операцияларини қўллаб-қувватлаш эҳтимоли киради”, - деди у.

Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар