Фото: Marie Claire
Шарқ гўзаллари авлодлар билан ўз гўзаллик рецептларини бўлишиб, табиий ёндашувга содиқ қолади. Ғарб косметологиясининг янгиликлари эса кўпинча араб аёлларининг анъанавий ёндашуви олдида ўз ўрнини йўқотади. Marie Claire нашри Шарқ маликалари қандай қилиб ортиқча харажат ва ҳаракатларсиз мукаммал кўринишининг сирлари билан бўлишди.
Шайх Моза, Қиролича Рания ва Дина Абдулазиз — бу шарқ аёлларининг барчаси ўзининг гўзаллиги ва ёрқин феъл-атвори билан дунёни забт этган. Бироқ бадавлат бўлишига қарамай, улар оддий аёллар каби ташқи кўринишини яхшилаш учун халқона усуллардан фойдаланади.
Кефир ниқоблари
Сочларнинг қалинлиги ва товланиши учун маликалар табиий косметика билан биргаликда табиий маҳсулотларга ҳам мурожаат қилади. Мисол учун, кефирли ниқобни 10 дақиқа давомида қўллаш, сўнгра сочларни ювиш. Ажойиб натижага эришиш учун кефирни уй шароитида мустақил равишда тайёрлаш керак.
Табиий ранг бериш
Оддий аёллардан тортиб, маликалар ҳам қора рангли сочларни афзал кўради. Ҳар доим ҳам фойдали бўлмаган таркибга эга бўёқларга мурожаат қилмасдан сочни бўяш учун хина ёки басмадан фойдаланиш одатий ҳолдир. Табиий бўёқ исталган натижага қараб, бошда беш дақиқадан саккиз соатгача ушлаб турилиши мумкин. Асосийси, шампунь ишлатмасдан бўёқни сув билан ювиш.
Қимматбаҳо ёғлар
Шарқ аёлларининг яна бир севимли маҳсулоти арган ёғи бўлиб, у юз ва терини, шунингдек, сочларни парвариш қилиш учун ишлатилади. Шампуньга бу ёғдан бир неча томчи қўшиш ва кондиционер ишлатмасдан силлиқ сочларга эришиш мумкин. Арган ёғи юз терисига юмшоқлик беради ва таркибида Э витаминининг юқори миқдори туфайли у ҳуснбузар билан курашда ҳақиқатан ҳам самарали ҳисобланади.
Кўпгина шарқ атирларининг асосини эфир мойлари ташкил қилади
Биринчидан, бу табиий, яъни бундай атирлар аллергик реакцияга олиб келмайди. Иккинчидан, ёғга асосланган хушбўй ҳид бир неча кун қолади. Учинчидан, уларнинг таркибида кўп ҳолларда битта ингредиэнт мавжуд ва иссиқ ҳаммомдаги бир неча томчи эфир мойи ҳар қандай крем ўрнини босади.
Атиргуллар фақат гулдасталар учун эмас
Шарқ маликалари атиргул суви юз учун табиий тоник эканига амин. У терини янгилайди, силлиқлайди, қизариш ва тирнаш хусусиятини йўқотади. Ёқимли ҳиди туфайли у замонавий атирларга муқобил сифатида ишлатилади.
Зарчава ниқоби
Араб гўзаллари ҳинд аёлларидан зарчаванинг фойдалари ҳақида билиб олди. 2 ош қошиқ ун, ярим чой қошиқ зарчава ва 2 ош қошиқ сут силлиқ бўлгунча аралаштирилади ва ярим соат давомида юзга қўлланилади. Ушбу ниқоб терини юмшатиб, кирлардан тозалашга ёрдам беради.
Тональ крем ўрнига лимон
Араб аёллари лимон шарбатини терининг камчиликларини бартараф этиш ва унга ёрқинлик беришнинг энг самарали усули деб ҳисоблайди. Бунинг учун ҳафтада бир марта юзни лимон шарбати билан артиб туриш кифоя. Терини оқартириш учун ҳар куни ётишдан олдин буни амалга ошириш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” Қатар жамоасига мағлуб бўлди
Нью-Йорк шаҳри олдида жиддий хавф пайдо бўлди
Россия қўшинлари Украина жангариларига қарши янги тактика қўлламоқда
Метаболизмни секинлаштирадиган одатлар
Исроилнинг уруш жиноятлари учун рамзий «Ғазо трибунали» тузилди
Мевали дарахтларни қандай кесиш керак?
Кимни қисқартирсам экан? (ҳажвия)
Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда