19:50 / 15.11.2022
3 111

Олимлар 30 минг йил аввал яшаб ўтган қизнинг ташқи қиёфасини қайта тиклади (фото)

Олимлар 30 минг йил аввал яшаб ўтган қизнинг ташқи қиёфасини қайта тиклади (фото)
Фото: Вена табиий тарих музейи
Олимлар бундан 30 минг йилдан кўпроқ вақт аввал ҳозирги Чехия ҳудудида яшаб ўтган қизнинг қиёфасини қайта тиклашга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Радио Прага».

Бош суяк археологлар томонидан 1881 йилда Младеч ғорларидан топилган бўлиб, айни пайтда Венадаги Табиий тарих музейида сақланади.

Яқинда эса олимлар ушбу бош суяги суратлари орқали қизнинг ташқи қиёфасини қайта тиклади. Реконструкция Чехия ва Бразилия мутахассислари томонидан амалга оширилган. Иккита версия моделлаштирилган бўлиб, биттаси оқ-қора кўринишда ва унда қизнинг кўзлари юмуқ. Рангли версияга эса сочлар ҳам қўшилган.

Фото: Вена табиий тарих музейи
«Компьютер 2,5 мингтадан ортиқ фотосуратлар асосида одам юзини тасвирлаб берди. Ундан аввал бош суяги суратга туширилди, етишмаётган қисмлар тўлдирилди, бош суякка тери қопланиб, сочлар қўшилди ва портрет яратилди. Бош суягининг суд-тиббий реконструкция қилиниши шарофати билангина, унинг эркак кишига эмас, балки аёл кишига тегишли эканлиги аниқланди», — деди Чехия Ғарлар маъмурияти директори ўринбосари Карел Дрбал.

Фото: Вена табиий тарих музейи
Қизнинг ташқи қиёфасига компьютер ёрдамида ишлов бериш учун мутахассисларга бир неча ой керак бўлди. Бироқ Карел Дрбалнинг сўзларига кўра, бунга материалларни тайёрлашга бир неча йил кетган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг