Фото: Getty Images
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Индонезиядаги G20 саммитида айтган гаплари Киев Москва билан музокаралар олиб бора олмаслигини ва буни истамаслигини кўрсатади, шунинг учун у махсус операция доирасида ўз мақсадларига эришишда давом этади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Асосий нарсани қайд этамиз: Украина томонининг президент Зеленский томонидан бир неча марта баён этилган позицияси — ҳам де-факто, ҳам де-юре — шундан гувоҳлик берадики, Украинада музокаралар олиб бориш учун имконият ҳам, хоҳиш ҳам йўқ. Демак, Россиянинг мақсадлари махсус ҳарбий операцияни давом эттириш орқали амалга оширилаверади», — деди Кремль вакили.
Балида бўлиб ўтаётган G20 саммитидаги онлайн иштироки чоғида Зеленский Украинага янги ва самарали хавфсизлик кафолатлари кераклигини, Минск келишувларига қайтилмаслигини айтди.
«Биз Россиянинг кейинчалик террор ва глобал беқарорликнинг янги сериясини бошлаш учун ўз кучларини қайта тўплашига йўл қўймаймиз. Ҳеч қандай ‘Минск-3’ келишуви бўлмайди, чунки келишув имзоланиши билан Россия уни бузади», — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Россия ўз қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетиши, дунё давлатлари эса Россия энергия ресурслари учун «нарх потологини» келишиб олиши керак.
Украина раҳбари Kyiv security compact (Киев Хавфсизлик шартномаси) деб номланган келишув доирасида урушдан кейинги хавфсизлик архитектурасини яратишга чақирди. Шу билан бирга, у келишувларнинг Минск форматига қайтишни истисно қилмоқда.
G20 саммитида Россияга вакиллик қилаётган ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Зеленскийнинг нутқи олдиндан ёзиб олинганини ва 20 дақиқа давом этганини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, Украина етакчисининг баёнотидан шу нарса маълум бўлганки, у Ғарбнинг Москва билан музокаралар ўтказиш зарурлиги ҳақидаги маслаҳатларига қулоқ солмаяпти.
Келишув, Музокара, Украина, Россия Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди