23:45 / 15.11.2022
2 928

Украина уруш бошланганидан буён бугунгидек ракета ҳужумига учрамаганди

Украина уруш бошланганидан буён бугунгидек ракета ҳужумига учрамаганди
Инфографика: RTVI
Бугун, 15 ноябр куни Украинанинг қатор шаҳарларига Россия томонидан ракета зарбалари берилди. Оқибатда Украинанинг айрим вилоятларида электр таъминотида жиддий узилишлар юзага келди.

Қайси ҳудудлар ракета зарбаларига учрагани ва электр токисиз қолгани — RTVI тақдим этган юқоридаги инфографикада.

Украина уруш бошланганидан буён бугунгидек ракета ҳужумига учрамаганди. Украина энергетика вазири Герман Галушченко фейсбукдаги саҳифасида шундай ёзди.

«Бу ҳужум нафақат Украина, балки бизнинг қўшниларимизнинг ҳам энергия тизимларига таъсир кўрсатиши мумкин», — таъкидлади вазир.

Президент Владимир Зеленский бугун Украинага 85 маротаба ракета зарбаси берилганини маълум қилди. Улар асосан энергия инфратузилмасини нишонга олган. У қўшимча қилишича, яна 20 та ракета зарбаси берилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг