10:51 / 16.11.2022
1 226

Украинага учирилган ракеталарнинг иккитаси Польшага тушди

Украинага учирилган ракеталарнинг иккитаси Польшага тушди
Фото: Polsat News
Украинага 15 ноябрь куни учирилган ракеталарнинг иккитаси Польша ҳудудига тушди. Бу ҳақда Polsat News хабар берди.

Айрим манбаларга кўра, ракеталар Украина ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган. Снарядлар Пшеводов қишлоғидаги дон қуритадиган мосламанинг ичига тушган, ҳодисада икки киши ҳалок бўлди. Воқеа жойига полиция, прокуратура ва ҳарбийлар жалб қилинди.

Польша бош вазири Матеуш Моравецки шошилинч равишда Вазирлар Кенгашининг Миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитасини чақирди. Йиғилиш ўтказиш сабаблари эса ошкор этилмади. Польша ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётларини Томашув Лубелск аэродромидан ҳавога кўтарилди.

Пшеводов Украина билан чегарадан 8 километр узоқликда жойлашган. Польша НАТО аъзоси, бу ҳодиса мамлакатга ҳужум сифатида баҳоланадими ёки йўқми ҳали аниқ эмас. НАТО раҳбарияти Россия ва Украина ўртасидаги урушда ўз аскарларидан фойдаланмоқчи эмаслигини бир неча бор таъкидлаганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг