
Фото: Видеодан кадр
Туркия полицияси Истанбулнинг Бейўғлу туманидаги Истиқлол кўчасида содир этилган портлашнинг ижрочиси ҳаракатлари акс этган кадрларни эълон қилди.
Кузатув камераларидан олинган тасвирларда портлашни уюштирган Сурия фуқароси Алҳам Албашир 13 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 15:17 да Тақсим майдонидан Истиқлол кўчаси томон ҳаракатни бошлаганини кўриш мумкин.
Террорчи бир муддат қўлида халта ва пакет билан майдон бўйлаб сайр қилади. Шу билан бир қаторда Албашир кимлигини яшириш учун юзини шарф билан ёпади.
Соат 15.29 да террорчи кафелардан бирининг олдидан ўтади.
Соат 15:30 да у портлаш содир бўлган жойдан унча узоқ бўлмаган дўкон олдидаги скамейкага ўтиради. Унинг рюкзаки ва сумкаси ҳали ҳам ёнида. Албашир тахминан 41 дақиқа ўтиради.
Соат 16:11 да террорчи рюкзакни скамейкага ташлаб, шошиб Тақсим майдони томон ҳаракатланади.
Соат 16.14 да кучли портлаш содир бўлади. Шу пайт Албашир югура бошлайди.
Тахминан соат 16:17 ларда террорчи худди шу йўналишда Тақсим майдонига қайтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар