Қозоғистонда 14 та юк вагонлари рельсдан чиқиб кетди

Қозоғистонда 14 та юк вагонлари рельсдан чиқиб кетди
Бугун эрта тонгда Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти яқинида Қарабас ўтказиш йўлида 14 та юк вагонлари рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда NUR.KZ хабар берди.

«17 ноябрь куни соат 06:15 да Қарағанда вилоятининг Қарағанда-Сортировочная-Акадир участкасининг Қарабас – ОП 767 йўлида 14 та юк вагонлари рельсдан чиқиб кетди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ», – дейилади хабарда.

Мазкур участкада йўловчи ва юк поездларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, рельсдан чиқиб кетиш хусусий мулкдорларга тегишли вагонларнинг носозлиги туфайли содир бўлган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар