08:00 / 18.11.2022
1 389

МН17 иши бўйича ҳукм: айбдорлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

МН17 иши бўйича ҳукм: айбдорлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
17 ноябрь куни Гаага округ суди Игор Гиркин (Стрелков), Сергей Дубинский ва Леонид Харченкони 2014 йилда Донбасс осмонида Боинг MH17 самолётини уриб тушириш ва 298 кишини ўлдиришда айбдор деб топди. ГРУнинг истеъфодаги зобити Сергей Дубинский ва «ДХР» разведка бўлинмаси қўмондони Леонид Харченко ҳам бунга айбдор деб топилди. Уларнинг барчаси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тўртинчи судланувчи, Ҳаво-десант кучлари подполковниги Олег Пўлатов «Бук» дан фойдаланишда айбдор деб топилмади.

Шунингдек, суд барча жабрланганларнинг қариндошларига авиаҳалокат натижасида кўрган руҳий изтироблари учун тўлиқ ҳажмда, 16 миллион евро миқдорида товон пули тўланиши керак, деб қарор қилди. Бироқ Пўлатовга қамоқ жазоси берилмайди ва ундан товон пулини талаб қилинмайди.

Суд қарорига кўра, Игор Гиркин (Стрелков) Москвадаги масъул шахслар билан музокаралар олиб борган «ДХР» деб номланган минтақа мудофаа вазири бўлиб, қуролларни ўрнатиш ва етказиб бериш учун жавобгар бўлган. Отилган «Бук» ускунаси Украинага Россиядан олиб келинган. Кейин уни яна Россияга олиб кетишган. Суднинг хулосасига кўра, ракетани фақат яхши ўқитилган экипаж учириши мумкин ва отиш атайлаб қилинган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг