08:50 / 18.11.2022
1 801

Лукашенко беларуслик журналистларга бир қопдан картошка совға қилди

Лукашенко беларуслик журналистларга бир қопдан картошка совға қилди
Фото: «ТАСС»
Беларусь раҳбари Александр Лукашенко президент матбуот хизматидаги журналистларнинг ҳар бирига бир қопдан картошка совға қилди. Бу ҳақда маҳаллий журналист хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари одатда тўй учун бир қоп картошка совға қилади. Журналистларга нима учун бундай ҳадя берилгани сабаби эса маълум эмас.

«Бугун барча журналистлар, президент матбуоти хизматидагилар ҳамда ОАВ раҳбарларига бир қопдан картошка берилди. Билишимча, бу президентнинг шахсий буйруғи бўлган», — дейди журналист.

Фото: Telegram/@glav_tur
Беларусь президенти аввалроқ тарвуз ва картошкага иштиёқи баландлигини айтиб, тажриба мақсадида уларни етиштираётганини айтганди. Бундан ташқари. 2018 йилда Лукашенко Путинга Янги йил арафасида тўрт қоп картошка совға қилганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг