
Фото: Getty Images
Save the Children ташкилоти Афғонистонда иқлим ўзгариши ортидан юзага келган иқтисодий инқироз ва қурғоқчилик оиласи қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган 13,2 миллион боланинг ҳаётига таҳдид солишини маълум қилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Ташкилот эълон қилган ҳисоботга кўра, иқлим ўзгариши Афғонистондаги болаларнинг 70 фоизини турли муаммоларга, айниқса оғир меҳнатга дуч келган. Қишлоқ жойларида яшовчи 28 миллионга яқин аҳолини иқлим ўзгариши сабабли қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда жиддий муаммо кутмоқда.
Ҳисоботда қўшимча қилинишича, тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган болалар 2021 йилга нисбатан қарийб 50 фоизга ошган.
«Афғонистонда 2023 йил мисли кўрилмаган қурғоқчилик авж олиши башорат қилинмоқда. Ёзги сув тошқинлари 85 минг гектардан ортиқ ерни вайрон қилган, 85 мингдан ортиқ қорамол эса нобуд бўлган», дейди ташкилот. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.