13:06 / 18.11.2022
1 471

Ўн миллиондан ортиқ украиналик электрсиз қолди

Ўн миллиондан ортиқ украиналик электр таъминотисиз қолди.
Ўн миллиондан ортиқ украиналик электрсиз қолди
Қайд этилишича, Россия Украинанинг энг муҳим инфратузилма объектларига оммавий зарбалар беришда давом этмоқда. Расмийлар ўққа тутишлар ортидан мамлакат энергетика тизими мисли кўрилмаган зарар кўраётганини таъкидлашмоқда.

Жумладан, жорий йил 15 ноябрдаги портлашлардан сўнг пайшанба куни аҳолининг деярли учдан бир қисми электр энергиясиз қолган.

Украинага навбатдаги ракета ҳужуми оқибатларини бартараф этиш кун бўйи давом этмоқда. Режага қўшимча равишда яна фавқулодда электр узилишлари юз берди. Айни пайтда 10 миллиондан ортиқ украиналиклар электр энергиясиз қолмоқда, – дейди Украина президенти Володимир Зеленский.

Таъкидланишича, вазият қишнинг келиши билан оғирлашди – бир кун аввал Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларида биринчи қор ёғди.

Вазият, айниқса Харков, Житомир, Лвов ва Киев вилоятларида оғирроқ. Қатор шаҳарларда турар-жой биноларида иссиқлик таъминоти тўхтаб қолган.

Президент, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб алоқа ва интернет билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўн миллиондан ортиқ украиналик электрсиз қолди