19:26 / 18.11.2022
1 497

Дмитрий Песков: «Россия терговга киритилмаганидан афсусдамиз»

Дмитрий Песков: «Россия терговга киритилмаганидан афсусдамиз»
Фото: «Argumenti.ru»
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Донбассда Малайзиянинг Boeing самолёти уриб туширилгани бўйича Гаага судининг ҳукми «чуқур таҳлил»ни талаб қилишини айтди.

«Россия олиб борилаётган терговга киритилмаганидан афсусдамиз. Ишончимиз комилки, Россия томонининг бу жараёндан четлатилгани, камида терговнинг холислигига ҳисса қўшмаган. Суд қарорининг ўзига келсак, аввало чуқур таҳлил қилиш зарур», — дейди Песков.

17 ноябрда Нидерландия суди икки нафар россиялик Игорь Гиркин (Стрелков) ва Сергей Дубинскийни ҳамда украиналик Леонид Харченкони 2014 йил Malaysia Airlines йўловчи лайнерини ҳалокатга учратганликда айбдор деб топди. Ҳодисада 298 киши ҳалок бўлганди. Айбланувчиларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Улар қурбонларнинг яқинларига камида 16 миллион евро товон пули тўлаши керак.

Суд 2014 йил июль ойида MH17 рейси «Бук» зенит-ракета тизими ёрдамида уриб туширилган деган хулосага келди. Ракета ўзини ўзи эълон қилган Донецк назорати остида бўлган Первомайск қишлоғи яқинидаги даладан учирилган. «Бук» Россия қуролли кучларининг Курскда жойлашган 53-ҳаво ҳужумидан мудофаа бригадасига тегишли бўлган. Терговда Игорь Стрелков «Бук»ни Донбассга етказишни буюргани, Дубинский ва Харченко эса уни ташиш билан шуғуллангани эълон қилинди.

Гаага суди 2014 йилда Малайзия «Boeing»и уриб туширилганда ўзини ўзи эълон қилган Донецк Россия назорати остида бўлганини алоҳида таъкидлади. Бу ҳудудда рус қуролларидан фойдаланилган, бундан ташқари рус қўшинлари Донбассда жанг қилган. Суд MH17 ҳалокатида «Бук» ҳаво мудофаа тизимидан фойдаланишни Россия билан бевосита алоқадор деб топмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дмитрий Песков: «Россия терговга киритилмаганидан афсусдамиз»