07:30 / 19.11.2022
879

Украина НАТО давлатлари билан биргаликда оғир қуролларни ишлаб чиқаради

Украина НАТО давлатлари билан биргаликда оғир қуролларни ишлаб чиқаради
Фото: Getty Images/NurPhoto
Украина НАТО давлатлари билан ҳамкорликда янги мудофаа корхоналари ташкил этилишини эълон қилди.

«Украина НАТО ҳарбий-саноат комплексига интеграциялашмоқда. «Укроборонпром» Алянсга аъзо бўлган камида олти давлат билан биргаликда оғир қуроллар ва ҳарбий техникани лойиҳалаштиради ва ишлаб чиқаради», — дейилади Украина давлат ҳарбий концерни «Укроборонпром» баёнотида.

Гап Полша, Чехия, Франция ва Дания каби давлатлар ҳақида бормоқда. Яна иккита битим ҳақидаги маълумотлар махфийлаштирилган.

«Биз қўшма мудофаа корхоналарини яратмоқдамиз, ўқ-дори ишлаб чиқариш линияларини қурмоқдамиз, биргаликда зирҳли техникалар ва кўплаб ракета тизимларини ишлаб чиқарамиз. Янги, юқори технологияли қуролларни биргаликда ишлаб чиқарамиз. Бунинг учун биз хавфсиз жойларда мавжуд қувватлардан ҳам, янги яратиладиган қувватлардан ҳам фойдаланамиз», — деб қўшимча қилди концерн.

Аввалроқ, «Укроборонпром» 122 мм ва 152 мм калибрга эга ўқ-дорилар, шунингдек, 120 мм калибрга эга миналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. Ўқ дорилар НАТО технологияси асосида ишлаб чиқарилмоқда ва синовдан муваффақиятли ўтган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг